Мухтасар тафсир
وَكَذَٰلِكَ نُصَرِّفُ ٱلْـَٔايَـٰتِ وَلِيَقُولُوا۟ دَرَسْتَ وَلِنُبَيِّنَهُۥ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ ﴿١٠٥﴾
Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи ҳужжат ва далилларни хилма-хил қилганимиздек, хушхабару огоҳлантириш ҳамда ваъзу насиҳат маъносидаги оятларимизни ҳам хилма-хил қилдик. Мушриклар: "Булар ваҳий эмас, сен уларни олдинги аҳли китоблардан ўрганиб олгансан", дейдилар. Биз оятларни Муҳаммад алайҳиссалом уммати орасидаги мўминларга хилма-хиллаштириб, ҳақни одамларга баён қиламиз. Зеро, ҳақни мўминларгина қабул қиладилар ва унга эргашадилар.