Мухтасар тафсир
وَلَوْ شَآءَ ٱللَّهُ مَآ أَشْرَكُوا۟ ۗ وَمَا جَعَلْنَـٰكَ عَلَيْهِمْ حَفِيظًا ۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيْهِم بِوَكِيلٍ ﴿١٠٧﴾
Аллоҳ уларнинг ширк келтирмасликларини истаганида улар мушрик бўлмас эдилар. Эй Пайғамбар, биз сизни уларнинг амалларини ҳисоблаб турадиган кузатувчи, назоратчи қилиб юбормадик. Сиз бир элчисиз, холос. Вазифангиз хабарни етказиб қўйишдан бошқа нарса эмас.