×
الأنعامОят 131

Мухтасар тафсир

ذَٰلِكَ أَن لَّمْ يَكُن رَّبُّكَ مُهْلِكَ ٱلْقُرَىٰ بِظُلْمٍ وَأَهْلُهَا غَـٰفِلُونَ ﴿١٣١﴾

Инсу жинга пайғамбарларнинг юборилиши узрга жой қолдирмаслик учундир. Токи, пайғамбарлар орқали олдиндан огоҳлантирилмасдан туриб, бирон кимса жинояти учун жазоланмасин. Бас, Биз олдиндан пайғамбарлар юбормай туриб, бирон умматни азоблаган эмасмиз.