Мухтасар тафсир
وَعَلَى ٱلَّذِينَ هَادُوا۟ حَرَّمْنَا كُلَّ ذِى ظُفُرٍ ۖ وَمِنَ ٱلْبَقَرِ وَٱلْغَنَمِ حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ شُحُومَهُمَآ إِلَّا مَا حَمَلَتْ ظُهُورُهُمَآ أَوِ ٱلْحَوَايَآ أَوْ مَا ٱخْتَلَطَ بِعَظْمٍ ۚ ذَٰلِكَ جَزَيْنَـٰهُم بِبَغْيِهِمْ ۖ وَإِنَّا لَصَـٰدِقُونَ ﴿١٤٦﴾
Яҳудийларга туя ва туяқуш каби туёқлари айрилмаган ҳайвонларни ҳамда сигир ва қўйларнинг ёғларини ҳаром қилдик. Орқаларидаги ё ичларидаги ёки суякка ёпишиб қолган ёғлар бундан мустасно. Уларни мана шу ҳаром қилиш жиноятини содир этиш билан қилган зулмларига яраша жазоладик. Биз бераётган ҳар бир хабаримизда рост сўзлагувчимиз.