×
الأنعامОят 159

Мухтасар тафсир

إِنَّ ٱلَّذِينَ فَرَّقُوا۟ دِينَهُمْ وَكَانُوا۟ شِيَعًا لَّسْتَ مِنْهُمْ فِى شَىْءٍ ۚ إِنَّمَآ أَمْرُهُمْ إِلَى ٱللَّهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُوا۟ يَفْعَلُونَ ﴿١٥٩﴾

Эй Пайғамбар, динини бўлакларга ажратиб, айрим бўлакларини олиб, қолганини ташлаб, гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетган яҳудий ва насронийларга сизнинг ҳеч қандай алоқангиз йўқ. Уларнинг залолатидан сиз поксиз. Сизнинг вазифангиз уларни огоҳлантириб қўйиш, холос. Уларнинг ишини Аллоҳга ташлаб қўяверинг. Парвардигорингизнинг ўзи Қиёмат кунида уларнинг бу дунёда қилиб ўтган ишларини юзларига солиб, жазосини бергай.