×
الأنعامОят 19

Мухтасар тафсир

قُلْ أَىُّ شَىْءٍ أَكْبَرُ شَهَـٰدَةً ۖ قُلِ ٱللَّهُ ۖ شَهِيدٌۢ بَيْنِى وَبَيْنَكُمْ ۚ وَأُوحِىَ إِلَىَّ هَـٰذَا ٱلْقُرْءَانُ لِأُنذِرَكُم بِهِۦ وَمَنۢ بَلَغَ ۚ أَئِنَّكُمْ لَتَشْهَدُونَ أَنَّ مَعَ ٱللَّهِ ءَالِهَةً أُخْرَىٰ ۚ قُل لَّآ أَشْهَدُ ۚ قُلْ إِنَّمَا هُوَ إِلَـٰهٌ وَٰحِدٌ وَإِنَّنِى بَرِىٓءٌ مِّمَّا تُشْرِكُونَ ﴿١٩﴾

Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётган мушрикларга айтинг: "Менинг ҳақлигимга қайси нарса энг улуғ ва буюк гувоҳ?". Айтинг: "Менинг ҳақлигимга энг улуғ ва буюк гувоҳ Аллоҳдир". У мен билан сизларнинг орамизда Гувоҳдир. Сизларга нимани олиб келганимни ҳам, сизлар уни рад этаётганингизни ҳам билиб туради. Аллоҳ менга бу Қуръонни сизларни ва у етиб борган инсу жинни огоҳлантиришим учун ваҳий қилди. Эй мушриклар, сизлар Аллоҳ билан бирга бошқа маъбудлар ҳам бор, деб ишонасизлар. Эй Пайғамбар, айтингки, мен сизлар ишонаётган сохта худоларга ишонмайман. Аллоҳ Ягонадир, шериксиздир ва мен сизлар келтираётган ширкдан покман.