×
الأنعامОят 31

Мухтасар тафсир

قَدْ خَسِرَ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِلِقَآءِ ٱللَّهِ ۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَتْهُمُ ٱلسَّاعَةُ بَغْتَةً قَالُوا۟ يَـٰحَسْرَتَنَا عَلَىٰ مَا فَرَّطْنَا فِيهَا وَهُمْ يَحْمِلُونَ أَوْزَارَهُمْ عَلَىٰ ظُهُورِهِمْ ۚ أَلَا سَآءَ مَا يَزِرُونَ ﴿٣١﴾

То Қиёмат тўсатдан келиб қолгунига қадар қайта тирилишни ёлғон деб, Аллоҳ ҳузурида туришни эса бўлиши мумкин эмас иш деб билганлар аниқ зиёнга учрадилар. Ўшанда улар гуноҳларини орқалаб олиб, афсус-надоматлар чекиб: «Удунёда қилган лоқайдлигимизга, Қиёмат куни учун тайёргарлик кўриб олмаганимизга, куфру исёнимизга ҳасрат-надоматлар бўлсин», дерлар. Улар нақадар ёмон нарсани орқалаб юрадилар-а!