Мухтасар тафсир
وَمَا نُرْسِلُ ٱلْمُرْسَلِينَ إِلَّا مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ ۖ فَمَنْ ءَامَنَ وَأَصْلَحَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ ﴿٤٨﴾
Биз пайғамбарларимиздан бирон пайғамбарни иймон ва тоат аҳлига туганмас ноз-неъматлар ҳақида хушхабар етказиш, куфр ва исён аҳлини эса қаттиқ азобдан огоҳлантиришдан бошқа иш учун юбормаймиз. Кимлар пайғамбарларга иймон келтириб, яхши амаллар қилсалар, уларга охиратда хавфу хатар йўқдир ва улар бу дунёда эришолмай қолган насибалари учун ғамгин бўлмаслар.