×
الأنعامОят 59

Мухтасар тафсир

وَعِندَهُۥ مَفَاتِحُ ٱلْغَيْبِ لَا يَعْلَمُهَآ إِلَّا هُوَ ۚ وَيَعْلَمُ مَا فِى ٱلْبَرِّ وَٱلْبَحْرِ ۚ وَمَا تَسْقُطُ مِن وَرَقَةٍ إِلَّا يَعْلَمُهَا وَلَا حَبَّةٍ فِى ظُلُمَـٰتِ ٱلْأَرْضِ وَلَا رَطْبٍ وَلَا يَابِسٍ إِلَّا فِى كِتَـٰبٍ مُّبِينٍ ﴿٥٩﴾

Ғайб хазиналари ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир. Уларни Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса билмас. Аллоҳ қуруқликдаги ва денгиздаги ҳамма ҳайвонот, наботот ва жонсиз нарсалардан хабардордир. Қаердадир бирон барг дарахтдан узилиб тушса, Аллоҳ уни ҳам аниқ билади. Ер тубидаги бирон дон бўладими, бирон бир ҳўл ё қуруқ бўладими, ҳамма-ҳаммаси очиқ китобда - лавҳул-маҳфузда битилгандир.