×
الأنعامОят 64

Мухтасар тафсир

قُلِ ٱللَّهُ يُنَجِّيكُم مِّنْهَا وَمِن كُلِّ كَرْبٍ ثُمَّ أَنتُمْ تُشْرِكُونَ ﴿٦٤﴾

Эй Пайғамбар, айтинг: "Сизларни ўша балолардан ҳам, ҳар бир ғамдан ҳам асрайдиган Ўша Аллоҳ-ку! Сизлар эса шундан кейин ҳам сал бемалол, хотиржам бўлиб қолсангизлар, ширк келтираверасизлар. Сизларнинг шу қилмишингиздан ҳам каттароқ зулм борми?!"