×
الأنعامОят 66

Мухтасар тафсир

وَكَذَّبَ بِهِۦ قَوْمُكَ وَهُوَ ٱلْحَقُّ ۚ قُل لَّسْتُ عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ ﴿٦٦﴾

Қавмингиз Қуръонни ёлғонга чиқарди. Аслида эса унинг Аллоҳ тарафидан юборилган ҳақ эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Мен сизларга кўз-қулоқ бўлиб туришга вакил эмасман. Менинг вазифам сизларни бўлажак азобдан огоҳлантириб қўйиш, холос".