Мухтасар тафсир
ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَلَمْ يَلْبِسُوٓا۟ إِيمَـٰنَهُم بِظُلْمٍ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمُ ٱلْأَمْنُ وَهُم مُّهْتَدُونَ ﴿٨٢﴾
Тинчлик ва саломатлик Аллоҳга иймон келтириб, шариатига эргашиб, иймонига ширкни аралаштирмаган зотларгагина хосдир. Улар Парвардигорининг тавфиқига сазовор бўлиб, ҳидоят топган кишилардир.