×
الأنعامОят 89

Мухтасар тафсир

أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ ءَاتَيْنَـٰهُمُ ٱلْكِتَـٰبَ وَٱلْحُكْمَ وَٱلنُّبُوَّةَ ۚ فَإِن يَكْفُرْ بِهَا هَـٰٓؤُلَآءِ فَقَدْ وَكَّلْنَا بِهَا قَوْمًا لَّيْسُوا۟ بِهَا بِكَـٰفِرِينَ ﴿٨٩﴾

Мазкур пайғамбарларга Биз китоблар, ҳикмат ва нубувватни ато этдик. Энди қавмингиз Биз уларга ато этган шу уч неъматдан қайси бирига куфр келтирса, биз уларга куфр келтирмайдиган, аксинча, иймон келтирадиган ва амал қиладиган қавмни тайёрлаб қўйганмиз. Улар муҳожирлар, ансорлар ва то қиёматгача уларга яхшилик билан эргашиб борадиган солиҳ бандалардир.