×
الجمعةОят 9

Мухтасар тафсир

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ﴿٩﴾

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қилган зотлар, агар муаззин Жума куни имом минбарга чиққанидан кейин (иккинчи азонни айтиб) намозга чақирса, савдони ташлаб, хутбани эшитиш ва намоз ўқишга шошилинглар. Агар биладиган бўлсангизлар, мана шундай қилишингиз ўзингиз учун яхшидир. Шундай экан, бўйсунинглар ва бажаринглар.