Мухтасар тафсир
وَٱلَّـٰٓـِٔى يَئِسْنَ مِنَ ٱلْمَحِيضِ مِن نِّسَآئِكُمْ إِنِ ٱرْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَـٰثَةُ أَشْهُرٍ وَٱلَّـٰٓـِٔى لَمْ يَحِضْنَ ۚ وَأُو۟لَـٰتُ ٱلْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ ۚ وَمَن يَتَّقِ ٱللَّهَ يَجْعَل لَّهُۥ مِنْ أَمْرِهِۦ يُسْرًا ﴿٤﴾
Ёши катта ҳайздан қолган аёлларнинг иддаси ҳақида шубҳаланаётган бўлсангизлар, билингларки, уларнинг иддаси уч ойдир. Ҳали ҳайз кўриш ёшига етмаган аёлларнинг ҳам иддаси ҳам уч ойдир. Ҳомиладор аёлларни эрлари талоқ қилган бўлса ҳам, вафот этган бўлса ҳам, уларнинг иддаси кўзлари ёригунчадир. Ким Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилса, Аллоҳ унга енгиллик бериб, ишларини осонлаштириб қўяди.