×
الملكОят 19

Мухтасар тафсир

أَوَلَمْ يَرَوْا۟ إِلَى ٱلطَّيْرِ فَوْقَهُمْ صَـٰٓفَّـٰتٍ وَيَقْبِضْنَ ۚ مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلَّا ٱلرَّحْمَـٰنُ ۚ إِنَّهُۥ بِكُلِّ شَىْءٍۭ بَصِيرٌ ﴿١٩﴾

Кофирлар устларида учиб юрган қушларни кўрмайдиларми? Улар учган пайтларида қанотларини гоҳ ёзиб, гоҳ йиғиб оладилар. Уларни ёлғиз Аллоҳгина ерга қулаб тушишдан ушлаб туради. У Зот ҳамма нарсани кўриб турувчидир, ҳеч нарса Ундан махфий қолмайди.