Мухтасар тафсир
قُلْ هُوَ ٱلَّذِىٓ أَنشَأَكُمْ وَجَعَلَ لَكُمُ ٱلسَّمْعَ وَٱلْأَبْصَـٰرَ وَٱلْأَفْـِٔدَةَ ۖ قَلِيلًا مَّا تَشْكُرُونَ ﴿٢٣﴾
Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётган анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳ таоло сизларни яратиб, эшитиш учун қулоқларни, кўриш учун кўзларни, ўйлаш, фикр қилиш учун қалбларни, ақлларни ато этган Зотдир. Сизлар эса У Зот берган неъматларга камдан-кам шукр қиласизлар".