Мухтасар тафсир
فَذَرْنِى وَمَن يُكَذِّبُ بِهَـٰذَا ٱلْحَدِيثِ ۖ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٤٤﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга нозил қилинган Қуръонни ёлғонга чиқарувчи кимсаларни Менга қўйиб беринг. Яқинда уларни азобга дучор қиламиз. Арқонни узун ташлаб, макр-ҳийла қилаётганимизни, аста-секин азоб-уқубатларга ҳайдаётганимизни сезмай ҳам қоладилар.