×
القلمОят 48

Мухтасар тафсир

فَٱصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلْحُوتِ إِذْ نَادَىٰ وَهُوَ مَكْظُومٌ ﴿٤٨﴾

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ таоло кофирларга бироз муҳлат бериб қўйганига сабр қилинг. Қавмидан сиқилган наҳанг соҳиби Юнус алайҳиссалом каби бесабр бўлманг. Ўшанда у денгиз қоронғулигида, наҳанг қорнидаги зулматда ғамга ботиб, Парвардигорига нидо қилган эди.