Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ مَكَّنَّـٰكُمْ فِى ٱلْأَرْضِ وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَـٰيِشَ ۗ قَلِيلًا مَّا تَشْكُرُونَ ﴿١٠﴾
Эй Одам болалари, сизларга заминни қароргоҳ қилиб, яшаш учун ҳамма қулайликларни муҳайё қилиб қўйгандик. Бунинг учун Аллоҳга шукр қилишингиз керак эди. Лекин сизларнинг шукрингиз жуда кам бўлди, етарлича бўлмади.