Мухтасар тафсир
ثُمَّ بَعَثْنَا مِنۢ بَعْدِهِم مُّوسَىٰ بِـَٔايَـٰتِنَآ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَمَلَإِي۟هِۦ فَظَلَمُوا۟ بِهَا ۖ فَٱنظُرْ كَيْفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلْمُفْسِدِينَ ﴿١٠٣﴾
Мазкур пайғамбарлардан кейин Мусо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбордик. У ўзининг ҳақиқий пайғамбар эканига очиқ ҳужжатлар келтирди. Қавми эса уни инкор қилиш ва унга куфр келтиришдан нарига ўтмади. Бас, эй Пайғамбар, Фиръавн ва унинг аъёнлари не аҳволга тушганлари ҳақида фикр юритинг. Аллоҳ уларни чўктириб ўлдирди. Ортидан эса уларни дунё ва охират лаънатига учратди.