Мухтасар тафсир
قَالَ أَلْقُوا۟ ۖ فَلَمَّآ أَلْقَوْا۟ سَحَرُوٓا۟ أَعْيُنَ ٱلنَّاسِ وَٱسْتَرْهَبُوهُمْ وَجَآءُو بِسِحْرٍ عَظِيمٍ ﴿١١٦﴾
Мусо ҳам Парвардигоридан мадад келишига аниқ ишониб, уларга парво ҳам қилмасдан: "Олдин сизлар ташлайверинглар", деди. Сеҳргарлар асолари ва арқонларини ташлаган эдилар, улар одамларнинг кўзини сеҳрлаб, ақл-идрокини олиб қўйиб, уларни қўрқитиб, ваҳимага солди. Хуллас, улар тамошабинларга кучли сеҳрни намойиш этдилар.