Мухтасар тафсир
فَإِذَا جَآءَتْهُمُ ٱلْحَسَنَةُ قَالُوا۟ لَنَا هَـٰذِهِۦ ۖ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ يَطَّيَّرُوا۟ بِمُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ ۗ أَلَآ إِنَّمَا طَـٰٓئِرُهُمْ عِندَ ٱللَّهِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿١٣١﴾
Фиръавн аҳлида пишиқчилик, мўл-кўлчилик, арзончилик бўлса: "Биз ўзи шунга лойиқмиз", дедилар. Қурғоқчилик, қаҳатчилик ва турли касалликлар кенг авж олса, уни Мусо ва Бани Исроилдан кўришди. Аслида эса бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳ субҳонаҳунинг тақидири билан бўлган. Уларда на уларнинг ва на Мусонинг бирон улуши бор. Мусонинг уларга дуойи бад қилгани бор, холос. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар-да, Аллоҳни қўйиб, бошқалардан кўраверадилар.