×
الأعرافОят 137

Мухтасар тафсир

وَأَوْرَثْنَا ٱلْقَوْمَ ٱلَّذِينَ كَانُوا۟ يُسْتَضْعَفُونَ مَشَـٰرِقَ ٱلْأَرْضِ وَمَغَـٰرِبَهَا ٱلَّتِى بَـٰرَكْنَا فِيهَا ۖ وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ ٱلْحُسْنَىٰ عَلَىٰ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ بِمَا صَبَرُوا۟ ۖ وَدَمَّرْنَا مَا كَانَ يَصْنَعُ فِرْعَوْنُ وَقَوْمُهُۥ وَمَا كَانُوا۟ يَعْرِشُونَ ﴿١٣٧﴾

Фиръавн қўлида хор бўлган Бани Исроилни ернинг машриқию мағрибига ворис айладик. Бу ерда Шом юртлари назарда тутиляпти. Аллоҳ бу юртларни баракотли қилган. Экинлари ва меваларини мўл-кўл, сероб айлаган. Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг: «Бу ердан бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб қўйишни истаймиз», деган гўзал сўзлари тўла-тўкис юз берди. Фиръавннинг озорларига сабр қилганлари учун Аллоҳ уларга заминни маскан қилиб берди. Фиръавннинг экинзорларию қасрларини эса вайрон қилдик.