×
الأعرافОят 148

Мухтасар тафсир

وَٱتَّخَذَ قَوْمُ مُوسَىٰ مِنۢ بَعْدِهِۦ مِنْ حُلِيِّهِمْ عِجْلًا جَسَدًا لَّهُۥ خُوَارٌ ۚ أَلَمْ يَرَوْا۟ أَنَّهُۥ لَا يُكَلِّمُهُمْ وَلَا يَهْدِيهِمْ سَبِيلًا ۘ ٱتَّخَذُوهُ وَكَانُوا۟ ظَـٰلِمِينَ ﴿١٤٨﴾

Мусо Парвардигорига муножот қилгани кетганидан кейин қавми тақинчоқларидан бир овоз чиқарадиган бузоқ ясаб, ўшанга ибодат қила бошладилар. Бу бузоқ улар билан гаплашолмаслигини, уларни ҳиссий ёки маънавий бир йўлга бошлаёлмаслигини, уларга фойда ҳам, зарар ҳам келтиролмаслигини билмасмидилар? Уни маъбуд қилиб олиб, ўзларига ўзлари жабр қилдилар.