×
الأعرافОят 179

Мухтасар тафсир

وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِّنَ ٱلْجِنِّ وَٱلْإِنسِ ۖ لَهُمْ قُلُوبٌ لَّا يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لَّا يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ ءَاذَانٌ لَّا يَسْمَعُونَ بِهَآ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ كَٱلْأَنْعَـٰمِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْغَـٰفِلُونَ ﴿١٧٩﴾

Биз жин ва инсдан кўпларини аниқ жаҳаннам учун яратдик. Чунки Биз уларнинг жаҳаннам учун амал қилишларини олдиндан билардик. Уларнинг диллари бору, аммо фойда-зарарни ажрата олмайдилар, кўзлари бору, аммо Аллоҳнинг уфқлардаги ва уларнинг ўзларидаги оят-аломатларини ибрат кўзи билан кўра олмайдилар, қулоқлари бору, аммо Аллоҳнинг оятларини тадаббур билан тингламайдилар. Улар мана шундай сифатлари билан ақлсизликда ҳайвонга ўхшайдилар. Балки, ҳайвондан ҳам адашганроқдирлар. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиришдек буюк неъматнинг қадрига етмаган ғофиллардир.