×
الأعرافОят 189

Мухтасар тафсир

هُوَ ٱلَّذِى خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَٰحِدَةٍ وَجَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا لِيَسْكُنَ إِلَيْهَا ۖ فَلَمَّا تَغَشَّىٰهَا حَمَلَتْ حَمْلًا خَفِيفًا فَمَرَّتْ بِهِۦ ۖ فَلَمَّآ أَثْقَلَت دَّعَوَا ٱللَّهَ رَبَّهُمَا لَئِنْ ءَاتَيْتَنَا صَـٰلِحًا لَّنَكُونَنَّ مِنَ ٱلشَّـٰكِرِينَ ﴿١٨٩﴾

Эй эркаклар ва аёллар, У шундай Зотки, сизларни бир жондан, яъни, Одам алайҳиссаломдан вужудга келтирди. Одам алайҳиссалом ором-осойиш топиши учун унинг чап қовурғасидан жуфти Ҳаввони яратди. У билан қўшилгач, у енгил ҳомиладор бўлди. Биринчи марта бўлаётгани учун ҳатто сезмай ҳам қолди. Ҳеч қандай юкни сезмай, ишларини қилиб юраверди. Қорни катталашиб, оғирликни сеза бошлагач, эр-хотин Парвардигорларига дуо қилиб: "Парвардигоро, бизга бир солиҳ фарзанд берсанг, албатта неъматларингга шукр қилгувчилардан бўламиз", дедилар.