×
الأعرافОят 2

Мухтасар тафсир

كِتَـٰبٌ أُنزِلَ إِلَيْكَ فَلَا يَكُن فِى صَدْرِكَ حَرَجٌ مِّنْهُ لِتُنذِرَ بِهِۦ وَذِكْرَىٰ لِلْمُؤْمِنِينَ ﴿٢﴾

Эй Пайғамбар, Қуръони карим сизга нозил қилинган китобдир. Ундан кўнглингиз тўқ бўлсин. Қалбингизда унга нисбатан заррача шубҳа, торлик қолмасин. Аллоҳ уни сизга одамларни огоҳлантиришингиз, у билан ҳужжатни барпо қилишингиз, мўминларга эслатмалар беришингиз учун нозил қилди. Зеро, эслатмалардан фақат мўминларгина фойдалана оладилар.