Мухтасар тафсир
يَـٰبَنِىٓ ءَادَمَ قَدْ أَنزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَٰرِى سَوْءَٰتِكُمْ وَرِيشًا ۖ وَلِبَاسُ ٱلتَّقْوَىٰ ذَٰلِكَ خَيْرٌ ۚ ذَٰلِكَ مِنْ ءَايَـٰتِ ٱللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ ﴿٢٦﴾
"Эй Одам болалари, авратларингизни ёпиб юришингиз учун сизларга зарурий либосни ҳам, одамлар орасида гўзал бўлишингиз учун камолот либосини ҳам нозил қилдик. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилишда ўз ифодасини топган тақво либоси ҳиссий либосдан яхшироқ. Либос ҳақидаги бу гаплар Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатлар жумласидандир. Шояд, У Зотнинг неъматларини эслаб, шукр қилсангизлар.