×
الأعرافОят 33

Мухтасар тафсир

قُلْ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّىَ ٱلْفَوَٰحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَٱلْإِثْمَ وَٱلْبَغْىَ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَأَن تُشْرِكُوا۟ بِٱللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِۦ سُلْطَـٰنًا وَأَن تَقُولُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ ﴿٣٣﴾

Эй Пайғамбар, Аллоҳ ҳалол қилган неъматларни ҳаром қиладиган анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳ бандаларига энг қабиҳ гуноҳ саналмиш яширин ва ошкора бузуқликларни, барча гуноҳ ишларни, одамларнинг қони, моли ва обрўларига золимона тажовуз қилишни, Аллоҳга бошқани шерик қилишингизни, Аллоҳ шаъни, номлари, сифатлари ва шариати ҳақида билиб-билмай ножўя гапларни айтишингизни ҳаром қилди".