×
الأعرافОят 4

Мухтасар тафсир

وَكَم مِّن قَرْيَةٍ أَهْلَكْنَـٰهَا فَجَآءَهَا بَأْسُنَا بَيَـٰتًا أَوْ هُمْ قَآئِلُونَ ﴿٤﴾

Қанча-қанча ўлкаларни куфру залолатига маҳкам ёпишиб олганлари сабабли Ўз азобимиз билан ҳалок қилдик. Кеча бўлсин, кундуз бўлсин, Бизнинг қаттиқ азобимиз улар ғафлатдалик пайтларида нозил бўлди. Азобни ўзларидан даф қила олмай қолдилар. Ўша ишонган худолари ҳам уларга асқотмади.