Мухтасар тафсир
أَهَـٰٓؤُلَآءِ ٱلَّذِينَ أَقْسَمْتُمْ لَا يَنَالُهُمُ ٱللَّهُ بِرَحْمَةٍ ۚ ٱدْخُلُوا۟ ٱلْجَنَّةَ لَا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ وَلَآ أَنتُمْ تَحْزَنُونَ ﴿٤٩﴾
Аллоҳ кофирларни койиб, уларга мўминларни кўрсатиб, шундай дейди: "Уларга Аллоҳнинг раҳмати етмайди, деган одамларингиз мана шуларми?!" Кейин мўминларга қарата: "Эй мўминлар, жаннатга киринглар, энди келгусида сизларга ҳеч қандай хавф-хатар йўқдир, бу ердаги неъматларни кўриб, дунё ҳаётида эришолмай қолган насибаларингизга хафа ҳам бўлмайсизлар", дейди.