×
الأعرافОят 55

Мухтасар тафсир

ٱدْعُوا۟ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلْمُعْتَدِينَ ﴿٥٥﴾

Эй мўминлар Парвардигорингизга ўзингизни тўла хор тутиб, эгилиб, тавозе билан яширин ва ошкора дуо қилингиз. Дуо қилишда риёдан, ширкдан қочиб, ихлосни маҳкам тутингиз. У Зот дуо қилаётган банданинг Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошишини ёқтирмайди. Ҳаддан ошишнинг энг чўққиси мушрикларга ўхшаб, У Зотдан ўзгага дуо қилмоқдир.