Мухтасар тафсир
قَالَ ٱلْمَلَأُ ٱلَّذِينَ ٱسْتَكْبَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦ لِلَّذِينَ ٱسْتُضْعِفُوا۟ لِمَنْ ءَامَنَ مِنْهُمْ أَتَعْلَمُونَ أَنَّ صَـٰلِحًا مُّرْسَلٌ مِّن رَّبِّهِۦ ۚ قَالُوٓا۟ إِنَّا بِمَآ أُرْسِلَ بِهِۦ مُؤْمِنُونَ ﴿٧٥﴾
Мўминларни заиф, бечораҳол санайдиган улуғлари ва раҳбарлари сўрадилар: "Эй мўминлар, Солиҳни ҳақиқатан Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар, деб биласизларми?" Заиф, бечораҳол мўминлар шундай жавоб бердилар: "Биз Солиҳ олиб келган рисолатни тасдиқлаймиз, эътироф этамиз, унга эргашамиз ва шариатига амал қиламиз".