Мухтасар тафсир
فَتَوَلَّىٰ عَنْهُمْ وَقَالَ يَـٰقَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَةَ رَبِّى وَنَصَحْتُ لَكُمْ وَلَـٰكِن لَّا تُحِبُّونَ ٱلنَّـٰصِحِينَ ﴿٧٩﴾
Солиҳ алайҳиссалом қавмининг ҳидоятга келишидан умидини узганидан кейин улардан юз ўгириб: "Эй қавмим, Аллоҳ етказишимни буюрган рисолатни сизларга етказдим, сизларга қизиқтириб ҳам, огоҳлантириб ҳам насиҳат қилдим, лекин сизлар сизларга яхшиликни соғинадиган, ёмонликни раво кўрмайдиган насиҳатгўйни ёқтирмас экансизлар", деди.