Мухтасар тафсир
وَأَنَّ ٱلْمَسَـٰجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا۟ مَعَ ٱللَّهِ أَحَدًا ﴿١٨﴾
Албатта масжидлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоникидир, Ундан бошқа ҳеч кимники эмас. Шундай экан, масжидларда Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга дуо-илтижо қилманглар. Акс ҳолда, ибодатхоналар ва черковлардаги яҳудий ва насороларга ўхшаб қоласизлар.