Мухтасар тафсир
حَتَّىٰٓ إِذَا رَأَوْا۟ مَا يُوعَدُونَ فَسَيَعْلَمُونَ مَنْ أَضْعَفُ نَاصِرًا وَأَقَلُّ عَدَدًا ﴿٢٤﴾
Кофирлар Қиёмат куни шу дунёда ваъда қилинган азобни кўргунларича ўз куфрларида давом этаверадилар. Азобни ўз кўзлари билан кўрганларида эса кимнинг ёрдамчиси заифроғу кимнинг тарафдори озроқ эканини билиб оладилар.