×
الجنОят 9

Мухтасар тафсир

وَأَنَّا كُنَّا نَقْعُدُ مِنْهَا مَقَـٰعِدَ لِلسَّمْعِ ۖ فَمَن يَسْتَمِعِ ٱلْـَٔانَ يَجِدْ لَهُۥ شِهَابًا رَّصَدًا ﴿٩﴾

Олдинлари осмонда эгаллаб олган жойларимиз бўларди. У ерда ўтириб, фаришталар қўлма-қўл қилаётган хабарларни эшитардик-да, ердаги фолбинларга етказардик. Энди эса ҳолат ўзгарди. Ҳозир биздан биронтамиз хабарларга қулоқ солса, отишга шайлаб қўйилган оловни кўради. Яқинлашгудай бўлса, олов отилиб, уни жизғанак қилиб юборади.