×
الأنفالОят 33

Мухтасар тафсир

وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ ﴿٣٣﴾

Эй Муҳаммад, модомики, сиз уларнинг ораларида экансиз, умматингиз қандай бўлишидан қатъи назар, Аллоҳ уларни азобламас, таг-туги билан қуритиб юбормас. Сизнинг улар орасида бўлишингиз улар учун омонликдир. Модомики, улар гуноҳлари учун истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азоблагувчи бўлмас.