×
الأنفالОят 51

Мухтасар тафсир

ذَٰلِكَ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيكُمْ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَيْسَ بِظَلَّـٰمٍ لِّلْعَبِيدِ ﴿٥١﴾

Эй кофирлар, фаришталар жонингизни суғуриб олаётган пайтидаги бу аламли азоб ҳамда қабрингизда ва охиратда юз берадиган ёндирувчи қийноқнинг сабаби шу дунёда ўз қўлларингиз билан қилган амалларингиздир. Зеро, Аллоҳ одамларга зулм қилмас. Улар орасида адолат билан ҳукм чиқарур. У Зот одил Ҳакамдир.