Мухтасар тафсир
كَلَّا ۖ بَلْ ۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ ﴿١٤﴾
Асло! Иш анави инкор қилувчилар хаёл қилганларидек эмас. Аксинча, улар қилган гуноҳлари ақлларини қоплаб олиб, ҳақиқатни қалб кўзлари билан кўролмайдиган бўлиб қолганлар.