Мухтасар тафсир
إِنَّ ٱلَّذِينَ فَتَنُوا۟ ٱلْمُؤْمِنِينَ وَٱلْمُؤْمِنَـٰتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا۟ فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ ٱلْحَرِيقِ ﴿١٠﴾
Улар мўмин ва мўминаларни ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришларидан тўхтатиш учун олов билан азоблаган нокаслардир. Бу қилмишлари учун Аллоҳга тавба қилмасалар, Қиёмат куни жаҳаннам азобига гирифтор бўладилар. Мўминларни оловда куйдириб азоблаганларига яраша жазо ўлароқ, ўзлари ҳам куйдирадиган олов билан азобланадилар.