×
التوبةОят 111

Мухтасар тафсир

إِنَّ ٱللَّهَ ٱشْتَرَىٰ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَٰلَهُم بِأَنَّ لَهُمُ ٱلْجَنَّةَ ۚ يُقَـٰتِلُونَ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ ۖ وَعْدًا عَلَيْهِ حَقًّا فِى ٱلتَّوْرَىٰةِ وَٱلْإِنجِيلِ وَٱلْقُرْءَانِ ۚ وَمَنْ أَوْفَىٰ بِعَهْدِهِۦ مِنَ ٱللَّهِ ۚ فَٱسْتَبْشِرُوا۟ بِبَيْعِكُمُ ٱلَّذِى بَايَعْتُم بِهِۦ ۚ وَذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿١١١﴾

Аслида мўминларнинг ўзлари Аллоҳнинг мулки. Шунда ҳам У Зот Ўз фазлу карами ила улардан жонларини сотиб олди. Сотиб олганда ҳам жуда қимматга сотиб олди. Эвазига жаннатни берди. Жаннатни!!! Улар кофирларга қарши Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учун жанг қиладилар. Улар ҳам кофирларни ўлдирадилар. Кофирлар ҳам уларни ўлдирадилар. Аллоҳ мана шунга ваъда берди. Берганда ҳам Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган Тавротда, Ийсо алайҳиссаломга нозил қилинган Инжилда ва Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръонда берди. Аллоҳ субҳонаҳудан кўра ваъдасига вафодорроқ кимса йўқдир!!! Шундай экан, эй мўминлар, қилган савдоларингиздан хурсанд бўлаверинглар. Зеро, ундан жуда катта фойда кўрдинглар. Энг буюк муваффақият мана шудир.