Мухтасар тафсир
وَمَا كَانَ ٱسْتِغْفَارُ إِبْرَٰهِيمَ لِأَبِيهِ إِلَّا عَن مَّوْعِدَةٍ وَعَدَهَآ إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُۥٓ أَنَّهُۥ عَدُوٌّ لِّلَّهِ تَبَرَّأَ مِنْهُ ۚ إِنَّ إِبْرَٰهِيمَ لَأَوَّٰهٌ حَلِيمٌ ﴿١١٤﴾
Иброҳимнинг отаси учун мағфират сўраши унга берган ваъдаси туфайли бўлганди. Мусулмон бўлишидан умид қилганди. Отаси Аллоҳнинг душмани экани аён бўлгач, яъни, унга насиҳат кор қилмагач ёки ваҳий орқали унинг кофир ҳолида ўлишини билгач, ундан юз ўгирди. Демак, отаси учун истиғфор айтиши Аллоҳнинг ҳукмига қарши бориши эмас, оддий бир ижтиҳоди эди, холос. Иброҳим Аллоҳга кўп тавба-тазарру қиладиган, золим қавмини ҳам кечириб юбораверадиган бағрикенг инсондир.