Мухтасар тафсир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوٓا۟ ءَابَآءَكُمْ وَإِخْوَٰنَكُمْ أَوْلِيَآءَ إِنِ ٱسْتَحَبُّوا۟ ٱلْكُفْرَ عَلَى ٱلْإِيمَـٰنِ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّـٰلِمُونَ ﴿٢٣﴾
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбарига эргашган мўминлар, агар ота-онангиз, ака-укаларингиз ва бошқа қариндошларингиз куфрни иймондан устун кўрсалар, уларни дўст тутиб, уларга маслаҳат солиб, мўминларнинг сирларини ошкор этмангиз. Сизлардан ким уларни ўша кофир ҳолида дўст тутса, ана ўшалар ўзига ўзи жабр қилган золимлардир.