Мухтасар тафсир
وَأَذَٰنٌ مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦٓ إِلَى ٱلنَّاسِ يَوْمَ ٱلْحَجِّ ٱلْأَكْبَرِ أَنَّ ٱللَّهَ بَرِىٓءٌ مِّنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ۙ وَرَسُولُهُۥ ۚ فَإِن تُبْتُمْ فَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ ۖ وَإِن تَوَلَّيْتُمْ فَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّكُمْ غَيْرُ مُعْجِزِى ٱللَّهِ ۗ وَبَشِّرِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ﴿٣﴾
Бу қурбон ҳайити куни ҳамма одамларга Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари тарафидан Аллоҳ ҳам, Унинг Пайғамбари ҳам мушриклардан безор эканини билдиришдир. Эй мушриклар, ширкдан тавба қилсангизлар, ўзингизга яхши бўлади. Тавба қилишдан бош тортсангизлар, шунга ишончингиз комил бўлсинки, Аллоҳнинг азобидан ҳаргиз қочиб қутула олмайсизлар. Эй Пайғамбар, куфр келтирганларга хабар берингки, уларни ёмон оқибат - аламли азоб кутмоқда.