×
التوبةОят 40

Мухтасар тафсир

إِلَّا تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ ٱللَّهُ إِذْ أَخْرَجَهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ثَانِىَ ٱثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِى ٱلْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَـٰحِبِهِۦ لَا تَحْزَنْ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَنَا ۖ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَيْهِ وَأَيَّدَهُۥ بِجُنُودٍ لَّمْ تَرَوْهَا وَجَعَلَ كَلِمَةَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ٱلسُّفْلَىٰ ۗ وَكَلِمَةُ ٱللَّهِ هِىَ ٱلْعُلْيَا ۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴿٤٠﴾

Эй мўминлар, Пайғамбар алайҳиссаломга сизлар ёрдам бермасангизлар ва унинг Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш чақириғига қулоқ солмасангизлар, мушриклар уни ва Абу Бакрни Маккадан ҳайдаб чиқарган пайтларида сизлар бўлмасангизлар ҳам уни Аллоҳнинг Ўзи қўллаб-қувватлаган эди-ку. Фақат иккаласи Савр ғорида турганларида кофирлар уларни излаб келиб қолган пайтида Абу Бакр Сиддиқ қўрқиб кетганди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ташвиш қилма, Аллоҳ биз билан биргадир. Ўзи бизни қўллаб-қувватлайди ва нусрат беради", деганди. Шунда Аллоҳ Пайғамбарининг қалбига хотиржамлик индириб, сизлар кўрмайдиган фаришта лашкарни тушириб, мушриклар сўзини паст қилганди. Ислом олий бўлиши билан Аллоҳнинг калимаси олий бўлур. Аллоҳ Ўз зотида ҳам, қаҳрида ҳам, мулкида ҳам Ғолибдир. Ҳеч кимса, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас. Аллоҳ Ўз тадбирини, қадарини ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.