×
التوبةОят 45

Мухтасар тафсир

إِنَّمَا يَسْتَـْٔذِنُكَ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ وَٱرْتَابَتْ قُلُوبُهُمْ فَهُمْ فِى رَيْبِهِمْ يَتَرَدَّدُونَ ﴿٤٥﴾

Эй Пайғамбар, сиздан жиҳоддан қолиш учун изн сўрайдиганлар Аллоҳга ҳам, Қиёмат кунига ҳам иймон келтирмайдиган мунофиқлардир. Улар Аллоҳнинг дини ҳақида шубҳаланадилар ва мана шу шубҳаларида ҳақни топа олмай, иккиланиб юраверадилар.