×
التوبةОят 56

Мухтасар тафсир

وَيَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ إِنَّهُمْ لَمِنكُمْ وَمَا هُم مِّنكُمْ وَلَـٰكِنَّهُمْ قَوْمٌ يَفْرَقُونَ ﴿٥٦﴾

Эй мўминлар, мунофиқлар ўзларининг сизлардан эканига қасам ичадилар. Улар ёлғончилардир. Зоҳирда ўзларини сизлардан қилиб кўрсатсалар-да, ботинда сизлардан эмаслар. Улар мушриклар каби ўлим ва асирликка йўлиқиб қолишдан қўрқиб, ўзларини мусулмон қилиб кўрсатадилар.