×
التوبةОят 59

Мухтасар тафсир

وَلَوْ أَنَّهُمْ رَضُوا۟ مَآ ءَاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ وَقَالُوا۟ حَسْبُنَا ٱللَّهُ سَيُؤْتِينَا ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦ وَرَسُولُهُۥٓ إِنَّآ إِلَى ٱللَّهِ رَٰغِبُونَ ﴿٥٩﴾

Сизни садақалар тақсимотида айблаётган ўша мунофиқлар Аллоҳ ва Пайғамбари уларга ажратган улушга рози бўлиб: "Бизга Аллоҳ кифоя қилур, яқинда Аллоҳ бизга Ўз фазлидан Ўзи истаганича неъматлар ато этур, Пайғамбар ҳам Аллоҳ ато этган неъматлардан бизга берур, биз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига интиладиган, ёлғиз Ўзидан сўрайдиган, умид қиладиган одамлармиз", деганларида эди, ўзларига яхши бўларди.